Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бугун 7та ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди!

Бугун 7та ҳудудда аҳоли орасида касаллик аниқланди!

Қайд этиш керакки, шу кунга қадар асосан 2-3 ҳудудда аҳоли орасида касаллик чиқаётган эди. Касалликнинг тарқалиш ҳудуди анча кенгайиб бормоқда.

ССВ матбуот хизматига кўра, бугун, 10 июнь куни мамлакатимизда 103 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан карантин муассасаларида – 64 нафар, аҳоли орасидан (Тошкент вилоятида  – 11, Тошкент шаҳрида –7 , Сирдарё вилоятида – 3, Самарқанд ва Бухоро вилоятларида –2, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида – 1 нафардан) жами  27 нафар ва 12 нафар хориждан мамлакатимиз худудига  кириб келган халқаро юк ташувчи ҳайдовчилар орасидан аниқланди.

Фото: ССВ

Аввал хабар қилганимиздек, бугун 73 нафар фуқаро соғайди. Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 4623 нафар бемордан 3532 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 76 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда юртимизнинг тўққиз худудидаги тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1072 нафар бемордан 8 нафари оғир, 1 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Шу кунгача жами 454 119 нафар фуқаро карантинга олинган бўлиб, уларнинг 407 350 нафари карантиндан чиқарилган.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 23 157 нафар, стационар карантинда эса 23 612 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг