Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугун ҳаво ҳарорати 27 даражагача исиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Бугун ҳаво ҳарорати 27 даражагача исиб, айрим жойларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

Фото: Xabar.uz

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун кундузи Ўзбекистоннинг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, кечга томон эса Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё ва Қашқадарё вилоятларининг баъзи жойларида ёмғир ёғиши мумкин. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 22-27 даража илиқ, шимолда 10-15 даража илиқ бўлади.

Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 24-26 даража илиқ бўлади.

Тоғли ҳудудларда кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 14-19 даража илиқ бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг