Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Бугунги об-ҳаво маълумоти

Бугунги об-ҳаво маълумоти

Фото: «Xabar.uz»

Бугун кундуз куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қорақалпоғистонда кечга томон баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.

Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 34-39 даража, жанубда баъзи жойларда 42 даражагача бўлади.

Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Куннинг иккинчи ярмида шамол 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳаво 37-39 даражагача исийди.

Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 25-30 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг