Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Бухорода дори сиропи ичган 23 нафар бола бир кунда ўлиб қолгани айтилган видеога расмий муносабат билдирилди

Бухорода дори сиропи ичган 23 нафар бола бир кунда ўлиб қолгани айтилган видеога расмий муносабат билдирилди

Бухорода «Цинепар» сиропини ичиш туфайли болалар ўлими кузатилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз, дейилади CCВ муносабатида.

Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятида бир куннинг ўзида «Цинепар» сиропини ичган 23 нафар бола вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотлар мутлақо асоссиз ва ҳақиқатга зид эканлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, ўрганишлар давомида Бухоро вилоятидаги тиббиёт муассасаларида даволанган болаларда ушбу препаратни қабул қилиш туфайли ҳеч қандай ўлим ҳолати кузатилмаган.

«Шунга қарамай, вазирлик юртдошларимизга ҳар қандай дори воситасидан шифокор кўрсатмасисиз ва ўзбошимчалик билан фойдаланмасалик зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтади», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ болалар учун хавфли дорилар рўйхати эълон қилинганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг