Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон — Япония ўйини вақтида айрим кўчалар ёпилади

Ўзбекистон — Япония ўйини вақтида айрим кўчалар ёпилади

15 июнь куни Чилонзор туманининг қуйида келтирилган кўчаларида йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги муносабати билан соат 17:00 дан соат 24:00 гача бўлган вақтда автотранспорт воситалари учун ҳаракат вақтинчалик чекланади.

Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги маълумот берди. Унга кўра:

  • Муқимий ва Чилонзор кўчалари чорраҳасидан, Чилонзор ва КХАЙ кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Муқимий ва Арнасой кўчалари чорраҳасидан, Чўпонота ва Арнасой кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Бунёдкор шоҳ — Чўпонота кўчалари чорраҳасидан, Шота Руставели — Чўпонота кўчалари чорраҳасигача бўлган қисми;
  • Бунёдкор иккинчи даражали кўчасидан — Чўпонота кўчасигача бўлган қисми ёпилади. 

Маълумот учун, бугун соат 21:00 да Чилонзорда жойлашган «Бунёдкор» стадионида ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати доирасида Ўзбекистон Япония билан ўйнайди.

Маълумотларга кўра, яримфинал учрашуви олдидан «Бунёдкор» стадиони атрофида мухлислар учун монитор ўрнатиш бошланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон — Ироқ ўйинидаги тошбўрон сабаб ОФК жазо чораларини қўллади. Унга кўра, Осиё кубоги U23 яримфинали доирасида бугун бўлиб ўтадиган Ўзбекистон – Япония баҳсига ўзбекистонлик томошабинлар киритилмайди. Япониялик 500 нафар мухлис эса стадионга киритилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг