Дам олиш кунлари бизни қандай об-ҳаво кутаётгани маълум қилинди
Гидрометеорология хизмати дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 35-37° ни, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 41-43° гача ни ташкил этади.
Дам олиш кунлари республика бўйича асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан 1-2° га кўп бўлади ва 33-36° ни, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-40° ни ташкил этади.
Республиканинг айрим ҳудудларида шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучаяди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter