Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Дарс вақтида мажлис чақирган директор ва унинг ўринбосари ишдан бўшатилди

Дарс вақтида мажлис чақирган директор ва унинг ўринбосари ишдан бўшатилди

Ижтимоий тармоқларда «Директор дарс ўтаётган ўқитувчиларни мажлисга чақирди, болалар 40 дақиқа қаровсиз қолди» сарлавҳаси остида эълон қилинган танқидий мақола Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилган.

Бошқарма томонидан мазкур мақолани ўрганиш юзасидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан аниқланишича, ҳақиқатан ҳам, 2019 йил 6 сентябрь куни Чортоқ туманидаги 52-умумтаълим мактаби директори Р. Бойдедаев томонидан 19 нафар ўқитувчини дарс машғулотлари пайтида мажлисга чақирганлиги сабабли бир мунча вақт ўқувчилар ўқитувчи назоратисиз қолган.

Мазкур ҳолат сабабли, шунингдек, таълим-тарбия жараёнини намунали ташкил этишни етарли даражада йўлга қўймаганлиги учун мактаб директори Р. Бойдедаев ва ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари А. Исмоиловга нисбатан тегишли чора кўрилиб, улар Ўзбекистон Республикаси Меҳнат қонунчилигига асосан эгаллаб турган лавозимларидан озод этилди.

«Вилоят Халқ таълими бошқармаси бу борада тегишли чора-тадбирларни кўриб боради», деб хабар берди Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг