Элдор Шомуродовнинг трансфер қиймати ошиб, Аббосбек Файзуллаевга тенглашди
Transfermarkt портали Туркия Суперлигасида тўп сураётган футболчиларнинг трансфер нархларини янгилади. Унга кўра, Элдор Шомуродовнинг баҳоси сезиларли даражада ошди.
Элдор Шомуродовнинг трансфер қийматига 2 миллион евро қўшилиб, 7 миллион еврони ташкил этмоқда.
Бунга унинг «Истанбул Башакшеҳир» сафидаги муваффақиятли ўйинлари сабаб бўлди. У жорий мавсумда Суперлиганинг 24 та ўйинида 16 та гол уриб, 4 та голли узатмани амалга оширди.
Элдорнинг жамоадоши — яна бир юртдошимиз Аббосбек Файзуллаевнинг трансфер қиймати ўзгармади, унинг ҳам нархи — 7 млн евро.
Жиддий жароҳат олиб сафдан чиққан Ҳусниддин Алиқуловнинг қиймати ҳам олдингидек қолди — 1,5 миллион евро.
Туркия Суперлигасининг энг қиммат футболчилари учлиги:
- Виктор Осимҳен — «Галатасарой», 75 млн евро)
- Маттео Гендузи — «Фенербаҳче», 28 млн евро
- Бариш Йилмаз — «Галатасарой», 26 млн евро


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter