Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Энг кучли смартфон чиқарилди (фото)

Энг кучли смартфон чиқарилди (фото)

Фото: «3DNews»

«Nubia» бренди глобал бозордаги энг кучли смартфонни тақдим этди: Red Magic 6 Pro. Шунингдек, смартфоннинг оддий талқини ҳам чиқарилган: Red Magic 6.

Фото: «3DNews»

Ҳар икки смартфон Adreno 660 график тезлатгичли саккиз ядроли Snapdragon 888 процессорида ишлайди. LPDDR5 оператив хотираси минимум ҳажми — 8 ГБ, максимум ҳажми биринчи марта 18 ГБ га етказилган.

Фото: «3DNews»

Смартфонларга янгиланиш частотаси 165 Гц га тенг 6,8 дюймли FHD+ AMOLED экранлар ўрнатилган. Аккумулятор қувватини тежаш учун экран янгиланиш частотаси 30 Гц гача пасайиши мумкин. Қурилмаларга уч модулли 64, 8 ва 2 МП камералар ҳамда 8 МП селфи-камера ўрнатилган. Аккумулятор сиғими: Red Magic 6 Pro —  4500 мАс, Red Magic 6 — 5050 мАс.

Фото: «3DNews»

Нархлар

  • Red Magic 6  — 8/128 ГБ — $590;
  • Red Magic 6 — 12/128 ГБ — $635;
  • Red Magic 6 — 12/256 ГБ — $680;
  • Red Magic 6 Pro — 12/128 ГБ — $680;
  • Red Magic 6 Pro — 12/256 ГБ — $740;
  • Red Magic 6 Pro — 16/256 ГБ — $820;
  • Red Magic 6 Pro Transparent Edition — 16 /256 ГБ — $865;
  • Red Magic 6 Pro Transparent Edition — 18/512 ГБ — $1020.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг