Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Фаҳш баронесса»си Ўзбекистонга жўнатилдими?

«Фаҳш баронесса»си Ўзбекистонга жўнатилдими?

Туркия оммавий ахборот воситаларида «фаҳш баронессаси» таърифи билан ўзбек аёли ҳақидаги хабарлар кенг тарқалди. Хабар билан бирга унинг исм-шарифи, яққол сурати, қўлга олиниши амалиёти видеоси, ҳатто ўта жиддий нашрларда ҳам очиқ-ойдин ҳавола қилинмоқда.

Туркия ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Чаноққалъа вилоятида махсус тадбир доирасида Интерпол қидирувидаги 40 ёшли Ўзбекистон фуқароси Н.М. қўлга олинган. Гумонланувчи Россия, Беларус, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан аёлларни Туркияга олиб келиш ва фоҳишахоналарга сотиш билан шуғуллангани хабарларда таъкидланган.

Яна айтилишича, халқаро қидирувдаги «Мадам Клод» лақаби билан танилган Н.М.нинг ойлик даромади миллион лирадан ортиқроқ бўлган (ҳозирда 30 лира бир АҚШ доллар атрофидаги қийматга эга). Бу маълумотлар аёлни бир муддат жисмонан ва техник жиҳатдан кузатиш жараёнида Туркия ҳуқуқ тартибот органлари томонидан аниқлангани иддао қилинмоқда.

«Sabah» нашри эса қўлга олинган аёл бундан 15 кунлар муқаддам Кучуккўй Никоҳ уйида сохта ҳужжат орқали туркиялик дўкондор М.Ш. билан никоҳи қайд этилганини ёзган. М.Ш. бўлган воқеалардан ҳайратда эканини айтган: «Биз узоқ вақтдан буён биргамиз. Кўрсатма беришга Ўзбекистонга бормагани учун излашаётганини менга айтганди. Аммо, ҳамма икир-чикирларини гапирмаганди. Халқаро қидирув қизил рўйхатида борлигини билмасдим. Ёзда тўй қилмоқчи эдик. Бирор англашмовчилик бўлган деб умид қиламан».

«Cumhuriet» нашри Н.М. Ўзбекистонга жўнатилганини маълум қилган.

Маълумот учун: Клод Хоним 1960-1970 йилларда Францияда энг таниқли қўшмачи бўлган ва у 500 нафар атрофидаги фоҳиша билан ишлагани маълум.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг