Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гонгконгдаги йирик ёнғинда 13 киши қурбон бўлди

Гонгконгдаги йирик ёнғинда 13 киши қурбон бўлди

Гонконгдаги йирик ёнғинда 13 киши ҳалок бўлди

South China Morning Post нашрининг хабар беришича, Гонконгда содир бўлган йирик ёнғинда камида 13 киши ҳалок бўлди. Яна 16 киши оғир жароҳат олди. 4000 киши истиқомат қиладиган бир нечта кўп қаватли бинолар ёниб кетди. 

Ёнғин турар-жой мажмуасидаги бамбук ёғочларини қамраб олди ва кўплаб аҳоли ичкарида қолиб кетди. Ёнғин хавфлилиги бўйича энг юқори даража бўлган 5-тоифага кирди. 

SCMN маълумотларига кўра, бу Гонконгда 17 йил ичида биринчи 5-тоифадаги ёнғин. Бундай йирик ёнғин охирги марта 2008 йилда содир бўлган, ўшанда Монг Кокдаги караоке-бар ва тунги клубда тўрт киши ҳалок бўлган ва 55 киши жароҳатланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг