Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

АҚШ Исроилга босим ўтказмоқда. ҲАМАС америкалик она ва қизни гаровдан озод қилди

АҚШ Исроилга босим ўтказмоқда. ҲАМАС америкалик она ва қизни гаровдан озод қилди

АҚШ ва Исроилнинг гаровга олинган 50 кишини озод қилиш бўйича ҲАМАС билан олиб борилган дастлабки музокаралари муваффақиятсизликка учраган, деб ёзади The Wall Street Journal бир қанча расмийларга таяниб.

Келишув шартлари орасида вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш, Исроил томонидан Ғазо секторига сув етказиб беришни қайта тиклаш ва гуманитар ёрдамни кўпайтириш муҳокама қилинган.

Суҳбатдошларга кўра, Исроил билан урушнинг биринчи ҳафтасида ҲАМАС билан музокаралар қийин кечган.

Куни кеча, Фаластин гуруҳи Миср, Қатар ва бошқа «дўст давлатлар» воситачилигида гаровга олинганларни озод қилиш учун ишлаётганини маълум қилди. Хусусан, америкалик аёллар Жудит ва Натали Раанан жума куни озодликка чиқарилди. Улар Қатар воситачилигида қутқарилди.

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху мамлакат «ғалаба қозонмагунча курашиб» ҲАМАС томонидан гаровга олинганларни қутқариш ҳаракатларини давом эттиришини айтди. Ҳаммаси бўлиб ҲАМАС 200 дан ортиқ одамни, жумладан, болаларни гаровга олган.

Аввалроқ АҚШ ва Европа Иттифоқи Исроилга Ғазо секторидаги қуруқликдаги операцияни кечиктириш учун босим ўтказаётгани ҳақида хабар берилган эди. Маълумотларга кўра, Америка ва Европа расмийлари Қатар воситачилигида олиб борилаётган асирга олинган фуқароларни озод қилиш бўйича ҲАМАС билан яширин музокаралар учун вақт ютмоқчи.

Исроил дастлаб операцияни кейинга қолдиришдан бош тортган, аммо охир-оқибат АҚШ босими остида ҳозирча тўхтатиб туришга рози бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг