Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳўрмуз бўғози блокадаси бошланди. Музокаралар қайта тикланиши мумкин

Ҳўрмуз бўғози блокадаси бошланди. Музокаралар қайта тикланиши мумкин

АҚШ томонидан Эрон портларига нисбатан блокада расман кучга кирди. Шу билан бирга, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида музокараларни қайта тиклашга қаратилган ҳаракатлар ҳам давом этмоқда.

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон расмийлари алоқага чиққанини ва келишув устида ишлаш истагини билдирганини маълум қилди.

Маълумотларга кўра, навбатдаги музокаралар босқичини Покистон пойтахти Исломободда ўтказиш таклиф этилган.

Айни пайтда Эрон АҚШни «денгиздаги қароқчилик»да айбламоқда, Теҳронда минглаб одамлар блокадага қарши намойишларга чиққан.

Эрон қуролли кучлари марказий қўмондонлигининг таъкидлашича, халқаро сувларда кемалар ҳаракатини чеклаш ноқонуний ҳисобланади.

«Агар Форс кўрфази ва Уммон денгизида Эрон портлари хавф остида қолса, бу ҳудудда ҳеч бир порт хавфсиз бўлмайди», – дейилади баёнотда.

Аввалроқ АҚШ ҳарбийлари Эрон портларига кириб-чиқаётган кемаларни блокада қилишни режалаштираётганини билдирган эди. Шу билан бирга, Ҳўрмуз бўғози орқали бошқа давлатларга тегишли кемалар ҳаракатига тўсқинлик қилинмаслиги айтилган.

Эслатиб ўтамиз, айни пайтда, ўт очишни тўхтатиш келишуви ҳозирча сақланиб қолмоқда, аммо вазият янада кескинлашиши мумкинлиги истисно қилинмаяпти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг