Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ИИВ «Telegram»даги фирибгарлик бўйича аҳолини огоҳлантирди

ИИВ «Telegram»даги фирибгарлик бўйича аҳолини огоҳлантирди

Фото: Xabar.uz

ИИВ Киберхавфсизлик хизмати «Telegram» бўйича огоҳлантириш эълон қилди.

«Telegram» мессенжери орқали турли канал ва гуруҳларда тарқатилаётган «Telegram Premium» текинга юклаб ол» мазмунидаги хабарлар келса, асло уларга ишонманг. Ушбу хабарлар ёлғон.

Эҳтиёт бўлинг фирибгарлар Сизнинг телеграм аккаунтингиз бошқарувини қўлга киритмоқчи.


Эътиборли бўлинг, фирибгарлар Сиз орқали телеграм мессенжерида ҳаволани бошқаларга тарқатишга уринмоқдалар», дейилади огоҳлантириш хабарида.

Фейк хабарларга алданмаслик ва маълумотларни расмий манбалар орқали олиш тавсия этилган. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг