Дуров WhatsAppни танқид қилди
Telegram асосчиси Павел Дуров яна WhatsApp (эгаси — Meta компанияси)га танқид тошларини ёғдирди.
«2026 йилда WhatsAppнинг хавфсизлигига калласи йўқ одамгина ишонади. Биз ушбу мессенжернинг «шифрлаш» тизими қандай ишлашини таҳлил қилдик ва ҳакерлик ҳужумлари учун кўплаб заиф нуқталарни аниқладик», — деб ёзди Дуров ўз саҳифасида.
Бунгача Дуров WhatsApp маъмуриятини телеграм-каналларда ўз лойиҳасини (Telegramни) ёмонловчи сохта шарҳларни сотиб олишда айблаган эди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter