Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Инсоният тарихидаги буюк кашфиётга бир қадам — Эйнштейн назарияси хатоми?

Инсоният тарихидаги буюк кашфиётга бир қадам — Эйнштейн назарияси хатоми?

Иллюстратив фото

Швейцария олимлари инсоният тарихидаги буюк кашфиётга бир қадам туришибди — бу уддаланса Эйнштейн назарияси йўққа чиқади.

Содда қилиб айтганда:

  • Dark Energy Survey лойиҳаси узоқ йиллардан буён Коинот кенгайиши ва гравитацион ўраларни фаол ўрганиб келмоқда.
  • Гравитацион ўра — атрофидаги барча нарсаларни ютиб юборувчи улкан жисм ёки қора туйнуқ, у «Интерстеллар» филмида яхши кўрсатиб берилган.

Олимлар ҳайратда

  • Dark Energy Survey ўнлаб мамлакатларда тўпланган маълумотларни бир жойга йиғиб, бир пайтнинг ўзида Коинотнинг 4 та тўртта тарихий нуқтасида 100 миллионлаб галактикани таҳлил қилди.
  • Олимлар аввалига 7 миллиард йил аввалги тарихга разм солишди, бу ерда Эйнштейннинг нисбийлик назарияси тўлиқ исботланди.
  • Бироқ 3,5 миллиард йил аввалги тарихга назар ташлаган олимлар ҳайратга тушишди — гравитацион ўралар ўлчамлари Эйнштейн ҳисоб-китобларига умуман мос келмади.

Бу нимани англатади?

  • Эйнштейннинг нисбийлик назарияси — хато.
  • Ҳозирда Эйнштейн билан фарқ 60 фоиз — олимлар уни 100 фоизгача етказишни режалаштирган.

Бизни нима кутмоқда?

  • Олимларнинг фикрича, гравитация нисбийлик назариясидан ҳам кенг масштабдаги қонунларга бўйсунади — тадқиқотлар муваффақиятли кечса физиканинг янги қонунлари очилиши мумкин.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг