Жиззахда машина портлаб кетди

Кеча, 23 июнь куни Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани Совунгарлик МФЙ ҳудудида жойлашган автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциясида ВАЗ-2106 русумли автомобилга ёқилғи тўлдириш жараёнида портлаш содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмагани, бошқа транспорт воситаларига зарар етмагани айтилган. Жабрланганлар йўқ.
Портлаш натижасида ёнғин келиб чиқмаган, ёнғин-қутқарув бўлинмалари ҳодиса жойига чиқарилмаган.
Дастлабки суриштирув натижаларига кўра, ВАЗ-2106 транспорт воситасидаги носозлик бахтсиз ҳодисага сабаб бўлган.
Суриштирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter