Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди

Маданият вазирининг биринчи ўринбосари вазифасида ишлаб келаётган Жамол Носиров бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан лавозимидан озод этилди.

Илгари Маданият ва спорт ишлари вазири лавозимида фаолият юритган, шунингдек бугунги кунда Вазирлар Маҳкамасида масъул лавозимларда фаолият юритиб келаётган Аҳмедов Баҳодир Мажидович Маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.

Б.Аҳмедов шу кунгача вазирликнинг туман бўлимида бадиий раҳбар, туман бўлими мудири, Тошкент шаҳар бошқарма бошлиғи ўринбосари, Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи, вазир ўринбосари, шунингдек, Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари лавозимларида ишлаган. Айни пайтда Чим устида хоккей федерацияси раҳбари ҳам ҳисобланади.

Маълумот учун, Баходир Ахмедов 1973 йилда туғилган бўлиб, 1996 йилда Тошкент электротехника алоқа институтини, 2007 йилда эса Президент қошидаги Давлат бошқарув академиясини битирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг