Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Маккада қолиб кетган ўзбекистонликнинг Ватанга қайтишига ёрдам берилди

Маккада қолиб кетган ўзбекистонликнинг Ватанга қайтишига ёрдам берилди

Жорий йилнинг январ ойида оила аъзолари билан зиёрат қилиш учун Саудия Арабистонига келган ва кейинчалик инсульт ташхиси билан Макка шаҳридаги Ибн Сино касалхонасига даволаниш учун ётқизилган И.И.нинг Ўзбекистонга қайтишига ёрдам берилди.

Гап шундаки, фуқаронинг виза муддати тугаши ва мамлакатдан чиқиб кетишга тақиқ қўйилгани туфайли Ватанга қайтишга бўлган уринишлари муваффақиятсизликка учраган.

Шу вақт давомида Ўзбекистоннинг Жидда шаҳридаги Бош консуллиги И.И.нинг оиласига зарур маслаҳат ёрдамини кўрсатган ва дипломатлар Саудиянинг сайёҳлик компанияларидан бири билан ҳамкорликда фуқарони Ўзбекистонга қайтаришида кўмаклашган.

«Барча масалалар ҳал этилгач, жорий йилнинг 22 август куни беморнинг уйига парвози учун йўл ҳужжатлари расмийлаштирилиб, шифохонадан Жидда халқаро аэропортига зарур тиббий асбоб-ускуналар билан етказилиши таъминланди», – дейилади «Дунё» АА хабарида.

Натижада, жорий йилнинг 23 август куни фуқаро И.И. ва унинг ўғли Ж.И. шифокор ҳамроҳлигида Тошкентга жўнатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг