Москвада коронавирусга чалинган беморларни олиб кетаётган «Тез ёрдам» машиналари тиқилинчда қолиб кетди
Москва шаҳрида коронавирусга чалинган беморларни олиб кетаётган «Тез ёрдам» машиналари йўллардаги тиқилинчда қолиб кетмоқда. Гувоҳлар томонидан олинган видеода бир неча автомобиллар қатор тургани ва жойидан деярли силжимаётгани тасвирланади.
«Тез ёрдам» хизмати ходимлари ҳам шундай ҳолатлар учраб турганини тасдиқлаган.
Охирги маълумотларга кўра Москвада 7882 киши коронавирусга чалингани хабар қилинган. Шаҳар ҳокимлиги барча касалхоналар тўлиб-тошганини тасдиқлаган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter