Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мy.gov.uz янги режимда иш бошлади

Мy.gov.uz янги режимда иш бошлади

Фото: «mitc.uz»

Ягона интерактив давлат хизматлари портали – my.gov.uz тўлиқ режимда фаолият кўрсата бошлади. Шу кунгача ресурс my2.gov.uz манзилида синов режимида ишлаб келаётган эди. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Шу билан бирга, Ягона порталда учта янги хизмат фаолияти ҳам йўлга қўйилди. Булар – хусусий уй-жойи борлиги/йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома олиш (ҳозирча Тошкент шаҳрида), Ипотека, бино ва иншоотлар, шунингдек ер участкасига бўлган ашёвий ҳуқуқлар ипотекаси тўғрисидаги шартномаларни давлат рўйхатидан ўтказиш хизмати ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишга рухсатнома олиш хизматлари.

Айтиш жоизки, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, аввалги мурожаат ҳамда уларнинг назорати порталнинг шу кунгача мавжуд талқинида сақлаб қолинган.

Изоҳлар 1

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг