Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Наркология марказига янги директор тайинланди

Наркология марказига янги директор тайинланди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли буйруғига асосан, Мирраҳимова Саидахон Шуҳратовна Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт маркази директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабар бермоқда.

Унга марказ фаолияти ва аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, наркологик касалликлар соҳасидаги профилактика, диагностика ва даволаш ишларида инновацион технологияларни татбиқ этиш,  етакчи хорижий тиббиёт муассасалари билан  ҳамкорликни кенгайтириш, тизимда ахборотларнинг фаол алмашинувини таъминлаш сингари вазифалар юклатилди.

37 ёшли тиббиёт фанлари доктори С.Миррахимова Лондондаги Стаффордшир университетида соғлиқни сақлашни ташкиллаштириш бўйича малакасини оширган.

Саидахон Миррахимова айни пайтгача Самарқанд вилоят ихтисослашган кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори лавозимида ишлаб келаётган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг