Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Нега синглимга телефон қиласан» — Прокуратура Қашқадарёдаги нохуш ҳодиса бўйича маълумот берди

«Нега синглимга телефон қиласан» — Прокуратура Қашқадарёдаги нохуш ҳодиса бўйича маълумот берди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда «Қашқадарёдаги туманлардан бирида мойкачи болани сўйиб, ўлдириб, плантацияга ташлаб кетибди» мазмунидаги хабарлар тарқалди.

«Xabar.uz» сўровига кўра, Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов ҳолатга ойдинлик киритди.

Қайд этилишича, ҳодиса 8 август куни Яккабоғ тумани, Қўшилиш қишлоғида содир бўлган. Ушбу қишлоқда яшовчи 30 ёшли йигит маҳалладошига «нега синглимга телефон қиласан» деб, синглисининг шаъни ва қадр қимматини камситишда, оиласининг тинчлигини бузишда айблаб, қўлидаги пичоқ билан маҳалладошининг танасини турли қисмларига уриб, жароҳат етказа бошлаган.

Жабрланувчи олган тан жароҳатлари билан қочиб қутулиш учун одамлардан бақириб ёрдам сўраб, пахта даласи билан ёнма-ён бўлган тут плантацияси ичига қочиб кирган.

Жабрланувчининг бақириб ёрдам сўраганлигини эшитган фуқаролар ҳодиса жойига етиб келганлигини кўрган гумондор жиноий ҳаракатларини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатда охирга етказа олмасдан, қўлидаги пичоқ билан ҳодиса жойидан қочиб яширинган.

Шифкорлар томонидан жабрланувчига кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли унинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан 8 август куни Яккабоғ тумани прокуратураси томонидан ЖКнинг 25,97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг