Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Оилам» видеолойиҳаси: ОТА

«Оилам» лойиҳасининг биринчи қаҳрамони Олмалиқ шаҳридаги «Маърифат» маҳалласида яшайдиган 71 ёшли Абдумавлон Иброҳимов.

Бир неча йиллар мактабда ўқитувчи бўлиб ишлаган Абудмавлон отанинг 5 нафар фарзанди бор, уч ўғил, икки нафар қиз.

Оталар одатда болалари учун  — ўз йўлини топишда йўлбошчи. Қаҳрамонимиз 71 ёшда бўлишига қарамай серҳаракат. Ўғилларига айнан серқирралиги билан ўрнак.

Отанинг яхши кўрган гапи бор: «Болаларнинг ҳар қандай ҳаракатини, ишини, бошламоқчи бўлган ташаббусини қўллаб-қувватлаш керак, уларнинг мустақил бўлишига қўйиб бериш керак».

Турмуш ўртоғи Холқизой хола билан ярим аср яшаб қилган хулосаси эса «Хотинни ҳурмат қилиб яшаган эркакнинг оиласида тотувлик бўлади: «Ўғилларимга айтаман, биздай оила бўлишни истасаларинг ота йўлини тутинглар, мен оналарингни қандай ҳурмат қилган бўлсам, сизлар ҳам турмуш ўртоқларингизни шундай ҳурмат қилингсизлар».

Яна Абдумавлон ота яхши қайнота, мактабни битирганига 13 йил бўлган келинининг икки йил олдин ўқишга ҳужжат топширишига хайриҳох бўлган. Мактабни фақат бешга битирганини эшитган қайнота келинига «бу бешларни увол қилманг, ўқинг, мен қарашаман», деган ва ўқишга кирган келинининг контракт пулини ўз пенсиясидан тўлаб берган.

Бу оиланинг бошлиғи Абдумавлон аканинг яхши ота, яхши бобо, яхши турмуш ўртоқ, меҳрибон қайнота экани ҳақида жуда кўп ёзиш мумкин. Айниқса, отанинг бугун билан ҳамнафас эканлиги, интернет орқали испаниялик, италиялик дўстлар орттиргани, улар билан интернет орқали таржима программасидан фойдаланиб ёзишиб туришини яхшиси қаҳрамонимизнинг ўзидан эшитамиз... 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг