Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олмазор туманида содир бўлган ёнғин ўчирилди

Олмазор туманида содир бўлган ёнғин ўчирилди

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 17 сентябрь куни соат 18:07да Тошкент шаҳар Олмазор тумани Қизғалдоқ кўчасида жойлашган мой ишлаб чиқариш цехи ҳудудида 4 та резервуарда нефт маҳсулоти ёнгани хабар қилинганди.

ФВВ берган қўшимча маълумотга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 18:17 да воқеа жойига етиб бориб, ёнғин соат 18:55 да ўраб олинган ва соат 18:58 да ўчирилган.

Ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ раҳбарияти, Тошкент шаҳар ФВБ ва туман ФВ бўлими раҳбар ходимлари етиб борган.

Ёнғинни бартараф этишга 7 та ёнғин-қутқарув экипажи, 1 та кўпик хосил қилувчи автомобиль, 2 та автонарвонлар жалб этилган.

Ёнғин оқибатида фуқароларни тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида хабар келиб тушмаган.

Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг