Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбек-хитой вакцинасининг яна 500 минг дозаси Тошкентга келтирилди

Ўзбек-хитой вакцинасининг яна 500 минг дозаси Тошкентга келтирилди

Фото: ССВ матбуот хизмати

Бугун 3-босқич синовлари мамлакатимизда ўтказилган, ўзбек-хитой олимлари ҳаммуаллифлигидаги ZF-UZ-VAC2001 вакцинасининг яна 500 минг дозаси юртимизга олиб келинди.

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. 

18 май куни ушбу вакцинадан 1 миллион доза келтирилиб, эмлаш жараёнларида фойдаланилаётган ZF-UZ-VAC2001 миқдори 3 миллион дозага етган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1 апрелдан 18 майгача бўлган муддатда мамлакатимизда жами 1 412 312 доза вакцинадан фойдаланилди.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг