Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Музқаймоқлар қайси давлатлардан кириб келмоқда? Статқўм маълумот берди

Музқаймоқлар қайси давлатлардан кириб келмоқда? Статқўм маълумот берди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида Ўзбекистон хорижий давлатлардан қиймати 3,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 747 тонна музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларини импорт қилган.

Музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотлари импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 254 тоннага ошган.

Ўтган 6 ой мобайнида импорт қилинган музқаймоқ ва музқаймоқ маҳсулотларинининг энг катта улушига эга бўлган давлатлар:

- Россия – 475 тонна
- Қозоғистон – 203 тонна
- Қирғиз Р. – 18 тонна
- Литва – 18 тонна
- Белорусь – 17,4 тонна
- Франция – 14,2 тонна

Ўзбекистонда 2021 йилда 10,9 минг тонна музқаймоқ ишлаб чиқарилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг