Ўзбекистонлик ёш олим Германия аэрокосмик марказининг оламшумул лойиҳасида иштирок этмоқда
Германия аэрокосмик маркази олимлари 149 прожектордан иборат «сунъий қуёш» яратишгани ҳақида «UzReport» хабар тарқатган эди.
Прожекторларнинг нури бир нуқтага йўналтирилса, ҳарорат Цельсий бўйича 3 ярим минг даражага етади. Қурилма шу қадар кучли эканидан, уни радиацион ҳимояланган бинога жойлаштиришга тўғри келади. Лампалар ёниқлигида хонага кирган одам ўша заҳоти куйиб кетади.
Тадқиқотчиларнинг мақсадларидан бири — водороддан экологик соф ёқилғи ишлаб чиқариш учун қурилманинг имкониятларини ўрганишдир.
Айтишларича, Германия аэрокосмик маркази ушбу оламшумул лойиҳасида Зафар Исмоилов исмли ўзбекистонлик ёш бир тадқиқотчи олим ҳам қатнашяпти экан.
Манбанинг қўшимча қилишича, Зафар Исмоилов Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида туғилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter