Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилмоқда?

Ўзбекистонликлар энг кўп қайси давлатларга саёҳат қилмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январ–апрел ойларида 2 миллион 200 минг 530 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда хорижга чиққан. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 83,7 минг нафарга кўпайган.

Ҳисоботга кўра, ўзбекистонликлар энг кўп сафар қилган давлатлар орасида Қирғиз Республикаси биринчи ўринни эгаллаган. Тўрт ой давомида ушбу мамлакатга 899 минг 4 нафар фуқаро борган.

Иккинчи ўринда Тожикистон қайд этилган бўлиб, бу давлатга 388 минг 452 нафар сафар қилган. Қозоғистон эса 354 минг 859 нафар билан учинчи ўриндан жой олган.

Статистикада Саудия Арабистонига сафарлар сони ҳам юқори экани қайд этилган. Тўрт ой ичида ушбу мамлакатга 138 минг 113 нафар ўзбекистонлик борган.

Россияга 115 минг 94 нафар, Туркияга эса 70 минг 340 нафар фуқаро туристик мақсадларда чиққан.

Бирлашган Араб Амирликлари 31 минг 73 нафар билан кейинги ўринни эгаллаган. Шунингдек, Хитойга 23 минг 557 нафар, Таиландга 16 минг 291 нафар ва Мисрга 15 минг 823 нафар фуқаро сафар қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг