Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ўзбекистоннинг Индонезияга янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг Индонезияга янги элчиси тайинланди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Ойбек Эшонов Индонезия пойтахтига ташриф буюрди

Дипломат 57 ёшда. У Тошкент давлат университети (ҳозирги Ўзбекистон Миллий университети)нинг шарқшунослик факультети, шунингдек, давлатимиз раҳбари ҳузуридаги Давлат қурилиш академиясини тамомлаган.

2008 йилдан 2017 йилгача Исроилдаги элчи лавозимида ишлаган. Янги лавозимга тайинланганига қадар ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган. Форс ва инглиз тилларини мукаммал билади.

Ойбек Эшонов 2018-2022 йилларда мамлакатимизнинг Жакартадаги элчихонасига раҳбарлик қилган ва "Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раиси этиб тасдиқланган Улуғбек Рўзиқулов ўрнига тайинланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг