Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Ўзгидромет»: Иссиқ ёздан сўнг биринчи кузги совуқ келмоқда

«Ўзгидромет»: Иссиқ ёздан сўнг биринчи кузги совуқ келмоқда

Фото: «Xabar.uz»

Республиканинг ғарбий ҳудудлари бўйича Волга бўйи ҳудудларидан салқин ва бироз нам ҳаво массалари кириб келиши давом этади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Шанба ва якшанба кунлари ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади ва ҳафта охирида кузги салқин сифатида ўзини намоён этади.

11 сентабрда осмонда кузги булутлар пайдо бўлади. Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг айрим жойларида бироз ёмғир ёғиш эҳтимоли бор.

11-12 сентабрда Фарғона водийси вилоятлари бўйича баъзи жойларда ва республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ёғади.

Фронт кириб келишида 10-11 сентабр кунлари шамол 15-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилади, шанба куни Сурхондарё вилоятида ва Фарғона водийси вилоятларида шамолнинг кучайиши баъзи жойларда 20-23 м/с га етиши мумкин.

Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво ҳарорати тушиб, якшанба кунига келиб кундуз кунги ҳарорат 23-28 даражагача пасаяди.

Душанба кунига келиб тунги ҳарорат ўзининг минимумига етади, бунда термометр кўрсаткичи 10-13 дарадагача тушади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг