Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Ўзгидромет» яқин орада об-ҳаво қандай ўзгаришини очиқлади

«Ўзгидромет» яқин орада об-ҳаво қандай ўзгаришини очиқлади

Фото: Xabar.uz

Ўзбекистонда 5-8 сентябрга об-ҳаво прoгнози эълон қилинди. 

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 5 сентябрда кечаси 17-22 даража, кундузи 35-40 даража; 6 сентябрда кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража; 7 сентябрда кечаси 12-17даража, кундузи 25-30 даража; 8 сентябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 5-7 сентябрда кечаси 18-23 даража, кундузи 34-39 даража; 8 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 5-7 сентябрда кечаси 15-20 даража, кундузи 34-39 даража; 8 сентябрда кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат 18-23 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 5 ва 8 сентябрда 32-37 даража, 6-7 сентябрда 34-39 даража бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг