Пауэрбанк Истанбул – Сеул самолётини ярим йўлдан қайтарди

Йўловчилардан бири нарсасини салонда тушириб юборганидан сўнг, Asiana Airlines ҳаво кемаси капитани ортга қайтишга қарор қилди. Бу ҳақда Haberler хабар берди.
Истанбул – Сеул йўналишида учаётган самолёт Қозоғистон ҳудуди устидан ўтаётган пайтда йўловчилардан бири ўзининг пауэрбанкини креслолар орасига тушириб юбориб, экипаждан ёрдам сўраган. Борт кузатувчилари қурилмани олишолмаган. Оқибатда самолёт ярим йўлда ортига бурилиб, Истанбулга қайтиб кетган.
Нашр ёзишича, Жанубий Корея фуқаро авиацияси бош бошқармаси авиакомпанияларга ўз ҳаво кемаларида ихчам қувватлаш қурилмалари (пауэрбанклар)ни олиб юришни тақиқлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter