Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Байденнинг сўзларига ҳазиломуз, лекин аччиққина жавоб қайтарди

Путин Байденнинг сўзларига ҳазиломуз, лекин аччиққина жавоб қайтарди

Фото: «Radiosputnik.ria.ru»

Россия президенти Владимир Путин бир кун олдин журналистга берган интервюсида у ҳақида салбий муносабат билдирган америкалик ҳамкасби Жо Байденга соғлиқ тилади.

AҚШ президенти АВС телеканалига берган интервьюсида Путин Aмерика сайловларига «аралашгани» учун жавоб беришини маълум қилди. Бундан ташқари, ОАВ вакилининг «Россия раҳбарини «қотил» деб ҳисоблайсизми?» деган саволига Байден тасдиқловчи жавоб қайтарган.

«Бироқ бошқа одамлар, бошқа давлатлар, бошқа халқларни баҳолаётганимизда доимо кўзгудаги аксимизга қараётгандек бўламиз. Биз доимо у ерда ўзимизни кўрамиз», — дея таъкидлади Путин.

Россия раҳбари, шунингдек, ҳар бир халқ тарихида «драматик ва қонли ҳодисалар кўп бўлганига» тўхталиб ўтди.

«Болаликда бир-биримиз билан тортишиб қолганимизда: «Ким нима деган бўлса, ўзи шунақа», дердик. Бу бежизга эмас. Бу шунчаки боланинг гапи ва ҳазили ҳам эмас. Бу жуда чуқур маънога эга. Биз ҳамиша бошқа одамларда ўз хусусиятларимизни кўрамиз ва уларни ўзимиз каби одамлар деб ўйлаймиз», — деди Путин.

Путин яқин кунларда Байден билан жонли мулоқот чоғида очиқчасига гаплашиб олишни таклиф қилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг