Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин, Алиев ва Лукашенко Ўзбекистон президентини табрикладилар

Путин, Алиев ва Лукашенко Ўзбекистон президентини табрикладилар

Фото: Президент матбуот хизмати.

24 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев телефон орқали мулоқот қилдилар.

Озарбайжон етакчиси давлатимиз раҳбарини таваллуд куни билан самимий қутлаб, биродар Ўзбекистон халқига фаровонлик ва равнақ тилади.

Президентлар жорий йил 21-22 июнь кунлари мамлакатимизда ўтган олий даражадаги икки томонлама учрашув ва тадбирларнинг сермаҳсул натижаларини юқори баҳоладилар.

Ўзбекистон-Озарбайжон музокаралари якунида қабул қилинган битим ва келишувларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилдилар.

Суҳбат аввалида Россия етакчиси Президентимизни таваллуд куни билан самимий табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ҳамда Ўзбекистоннинг барқарор тараққиёти ва равнақи йўлидаги давлатчилик фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Бундан ташқари давлатимиз раҳбари Қозоғистон биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ва Беларус президенти Александр Лукашенко билан мулоқот ўтказди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг