«Қамчиқ» довони вақтинча ёпилди
Айни вақтда кучли ёғингарчилик оқибатида Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довонидан ўтган 206 километрида сел оқимлари кузатилган. Шу сабабдан йўлнинг бир томонида йиғилиб қолган сел қолдиқларини тозалаш мақсадида «Қамчиқ» довони вақтинча ёпилган.
Ҳозирда ФВВ раҳбарлигида тегишли хизматлар билан ҳамкорликда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Қисқа муддатларда довондаги ҳаракат қайта тикланади.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 12 март куни «Тошкент-Ўш» автомобил йўлининг 229,8 км ҳудудида, автомобил йўлидан 80-100 метр узоқликда тоғ ёнбағирликларидан 300 минг метр/куб ҳажмда қор кўчкиси содир бўлиб, қор массалари «Қамчиқсой» ўзанига тушгани туфайли ёпилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter