Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда туман ҳокими рўзадор фермерларга мажбуран сув ичиргани айтилмоқда

Қашқадарёда туман ҳокими рўзадор фермерларга мажбуран сув ичиргани айтилмоқда

Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими ўзи чақирган мажлисда рўзадорларни рўзасини очишга мажбурлагани айтилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов Facebook’даги саҳифасида ёзмоқда.

Абдураҳмон Ташановнинг ёзишича, 31 март куни соат 15 ларда мажлис чақирган Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев қишлоқ хўжалигидаги муаммолар ҳақида жуда ғазаб билан гапирган. Шундан сўнг ходимларга мажлисда «Сенлар рўза тутволиб, сипо бўлиб юрасанлар. Ишни ким қилади?», деб сув келтиришни буюрган.

Ушбу вазиятга туман ҳокимлиги ҳали изоҳ бермади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг