Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қашқадарёдан талабаларни олиб кетиш учун 100 та машина, 20 автобус ва 4 микроавтобус келди. Соат 10:00да йўлга чиқилади

Қашқадарёдан талабаларни олиб кетиш учун 100 та машина, 20 автобус ва 4 микроавтобус келди. Соат 10:00да йўлга чиқилади

Тошкент ва Тошкент вилоятида ўқиётган қашқадарёлик талабалар уйига бепул олиб кетилиши ҳақида хабар берилган эди. Шу мақсадда Қашқадарёдан автобус, микроавтобус ва енгил автомобиллар карвони Тошкентга етиб келди.

Хабар қилинишича, вилоят ҳокимлигида махсус штаб ўз фаолиятини бошлади. Ушбу штаб Қашқадарё вилоятида Короновирусга қарши тезкор чора кўриш, Тошкент ва Тошкент вилоятида ўқиётган қашқадарёлик талабаларни уйига бепул олиб келиш мақсадида Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, ёшлар иттифоқи, транспорт бошқармаси ҳамда бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

Кеча тунда қашқадарёлик ёшларни воҳага қайтариш мақсадида 100 га яқин енгил машина, 20 га яқин автобус, 4 та микроавтобус пойтахт томон йўлга отланди.

Талабалардан 18 март куни соат 10:00 га қадар Тошкент шаҳридаги Талабалар шаҳарчасига етиб келиш сўралади. Шу жойнинг ўзида Қашқадарёга қайтиш учун транспорт воситалари қатнови ташкил этилади.

Маълумот учун телефон: +998996651226

Эслатиб ўтамиз, коронавирус туфайли талабаларга таътил эълон қилингани туфайли такси ҳайдовчилари нархларни кескин кўтариб юборган эди. Шу муносабат билан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, ёшлар иттифоқи, транспорт бошқармаси ҳамда бир қатор ташкилотлар вилоят талабаларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини кўрмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг