Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қибрайда 10 ёшли қизини сотишга уринган аёлга ҳукм ўқилди

Қибрайда 10 ёшли қизини сотишга уринган аёлга ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Қибрай тумани суди 10 ёшли қизини сотишга уринган аёлга ҳукм ўқди.

Суд терговида маълум бўлишича, судланувчи З.А. 2014 йил 11 январда туғилган вояга етмаган фарзанди А.З.ни бир оилага 2 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағлари эвазига сотишга келишиб, 2024 йил 29 март куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги хонадонларнинг бирида фарзанди учун дастлабки 500 долларни оган пайтида қўлга тушган.

Суд мажлисида сўроқ қилинган судланувчи, унга нисбатан эълон қилинган айбга қисман иқрорлик билдирган.

Шунингдек, у судда ҳақиқатдан ҳам унинг икки нафар фарзанди, яъни 2011 йилда туғилган Н.Д. ва 2014 йилда туғилган А.З.лар борлиги, ўғли Д.Н.нинг ногирон эканлиги ҳамда оилада ёлғиз боқувчи эканлигини айтган.

Суд ҳайъати, дастлабки тергов органи томонидан судланувчи З.Абдурахимованинг Тошкент вилояти ИИББ ТҚХ ЖҚБ ҳамда Қибрай тумани ИИБ ТҚХ ЖҚБ ҳодимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида ушланганидан иборат жиноий ҳаракати Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан тўғри квалификация қилинган деб ҳисоблаган.

Суд ҳайъати, судланувчи З.А.ни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топди ва унга ушбу модда билан 8 (саккиз) йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Маҳкум жазони умумий тартили колонияларда ўтайди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг