Боди-камера 1 январдан ишлайди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ички ишлар органлари ходимларини мобил видеокузатув воситалари билан таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги 556-сонли қарори қабул қилинди.
Мазкур қарор талабларига кўра йўл патруль хизмати инспекторларини боди-камералар билан таъминлаш ҳамда уларни ишга тушириш муддати 2020 йилнинг 1 январига қадар узайтирилди.
Ҳукумат қарорида айтилишича, Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти томонидан йўл қўйилган ортиқча сансалорлик ва бюрократизм боди-камералар билан ўз вақтида таъминланмаганига сабаб бўлган.
Шу сабабли Мудофаа саноати қўмитасининг ўринбосари Х.Б.Юсуповга ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари Р.М.Эргашевга ҳайфсан эълон қилинган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter