Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда ҳарбий сафарбарлик қоидалари ўзгарди

Россияда ҳарбий сафарбарлик қоидалари ўзгарди

Кеча 5 октябрь куни Россия президенти Владимир Путин сиртқи таълим шаклида ўқиётган, аспирантлар ва резидентлар учун сафарбарликни кечиктириш бўйича ҳужжатни имзолади. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Фармон, давлат аккредитациядан ўтган институтларнинг аспирантлари ва диний семинария талабалари учун муддатини кечиктириш имконини беради.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташни кечиктириш тегишли даражадаги таълимни биринчи марта олган, кундузги ва сиртқи таълим бўлимларида ўқиётган фуқароларга берилиши белгиланди.

Аввалроқ, Россия Қуролли Кучлари Бош штаби мамлакат ҳарбий рўйхатга олиш ва рўйхатга олиш идоралари учун тайёрлаган қисман сафарбарликни кечиктириш рўйхатини эълон қилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг