Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда самолёт парвоз вақтида музлаб қолди ва қулади

Россияда самолёт парвоз вақтида музлаб қолди ва қулади

Россиянинг Ненец автоном округида Ан-2 енгил самолёти музлаб қолиши туфайли кескин қўнишни амалга оширди. Бу ҳақда Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

«Дастлабки маълумотларга кўра, бортда икки нафар экипаж аъзоси ва ўн нафар йўловчи бўлган. Воқеа жойига қорда ҳаракатланадиган машиналар ва вертолётда қуруқликдаги гуруҳ юборилган», — дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.

Ҳодиса оқибатида икки киши ҳалок бўлгани айтилмоқда.

Тирик қолганлардан бири Россия фавқулодда вазиятлар хизматига қўнғироқ қилиб, ҳодиса ҳақида маълумот берган. Ҳодисага самолётнинг музлаши сабаб бўлгани айтилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг