Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда яна 400 минг аскар армияга ёлланиши эълон қилинди

Россияда яна 400 минг аскар армияга ёлланиши эълон қилинди

Россияда 1 апрелдан армияга шартнома асосида аскар ёллашнинг навбатдаги босқичи бошланади.

Қайд этилишича, Мудофаа вазирлиги ҳудудларга жўнатган ҳужжатда 400 минг кишини аскарликка ёллаш режалаштирилаётгани билдирилган.

Вилоят ва минтақаларга бўлиб берилган режа бажарилиши учун шахсан губернаторлар масъул бўлади. Чақирувда ноёб ҳарбий мутахассисликка эга бўлганларни, яъни зирхли машина ҳайдовчилари ва артилериячиларни хизматга кўпроқ жалб этишга ҳаракат қилинмоқда.

Кремль матбуот котиби Дмитрий Песков эса «мамлакатда сафарбарликнинг иккинчи тўлқини бошланиши» тўғрисидаги хабарларни рад этди.

Ўтган йилнинг сентябрида Россияда мобилизация эълон қилинганидан расмий хабарларда сўнг армияга заҳирадаги 330 минг киши чақирилгани қайд этилганди, бироқ норасмий хабарларга кўра, сафарбар қилинганлар сони бир неча баробар кўп бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг