Самарқандда мудҳиш ЙТҲ содир бўлди
Бугун, 6 март куни эрталаб соат 9:30 да Самарқанддаги Нор Ёқубов кўчасида «Nexia» ва «Captiva» автомобиллари тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Uznews.uz» хабар берди.
Самарқанд вилоятининг Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг маълум қилишича, йўл-транспорт ҳодисаси натижасида «Nexia» автомобилининг ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва шифохонага олиб кетилган.
«Captiva» автомобилининг ҳайдовчисига эса ҳеч қандай тан жароҳати етмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter