Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Самарқанддаги чўмилиш ҳавзасида беҳаё тадбир уюштирилди

Самарқанддаги чўмилиш ҳавзасида беҳаё тадбир уюштирилди

Чўмилиш ҳавзаси масъулларига тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суд органларига юборилган.

Самарқанд вилоят ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, 2023 йил 16 июн куни Самарқанд тумани «Янгиариқ» маҳалласида жойлашган «Вавилон» чўмилиш ҳавзасининг очилиш маросимида Самарқанд туман «Кулба» маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Насимов оммавий тадбирларни ўтказиш қоидасини қўпол равишда бузиб, 2000 га яқин фуқаролар иштирокида оммавий тадбир уюштирган.

Тадбирда бир гуруҳ раққоса қизларнинг ярим яланғоч ҳолатдаги беҳаё ўйинлари, жамоат жойида юриш-туриш қоидаларига амал қилинмаганлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидани тадбир ташкилотчисига нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиш учун ЖИБ Самарқанд туман судига юборилди.

Тадбирда беҳаё ўйинлар кўрсатган раққосалар тери-таносил касалликлари кўригидан ўтказилиб, ОИТС ва ОИВ га текшириш учун қон таҳлиллари олиниб, улар билан тушунтириш ишлари олиб борилди, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг