Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«Сардоба» ўпирилиши устидан жиноят иши қўзғатилди, терговни ДХХ олиб боради

«Сардоба» ўпирилиши устидан жиноят иши қўзғатилди, терговни ДХХ олиб боради

«Сардоба» сув омборининг ўпирилиши юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берилмаётгани хусусида фикрлар билдирилаётган эди. Ўзбекистон Республикаси бош прокуратураси томонидан маълум қилинишича, бу борада жиноят иши қўзғатилган.

«Жорий йил 01 май куни Сирдарё вилоятидаги «Сардоба» сув омбори ўпирилиши оқибатида сув тошқини юзага келганлиги ҳолати юзасидан ЖКнинг 207-моддаси 1-қисми ва 258-моддаси 2-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди.

Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш ДХХ органларига юклатилди», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг