Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Шерзод Шерматов Astana Hub технопарки билан танишди (фото)

Шерзод Шерматов Astana Hub технопарки билан танишди (фото)

Қозоғистоннинг Нур-Султон шаҳрига ташриф билан борган АКТ вазири Шерзод Шерматов бошчилигидаги делегация бугун, 4 декабрь куни Марказий Осиёдаги энг йирик халқаро технопарклардан бири – Astana Hub фаолияти билан танишди.

Ташриф давомида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари, жумладан, стартап-индустрияни ривожлантириш доирасидаги масалалар муҳокама қилинди.

Делегация аъзолари Қозоғистоннинг Datanomix, ConnectedHHome, Oquda ва iMAS каби IT-компаниялари билан танишди. Томонлар ҳамкорликни мустаҳкамлашдан манфаатдор эканини билдириб, Ўзбекистон ва Қозоғистон компанияларининг икки давлат бозорига кириши масаласини кўриб чиқишга келишиб олдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг