Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Аёвсиз дўппосланган шифокор ҳақидаги хабарга прокуратура муносабат билдирди

Аёвсиз дўппосланган шифокор ҳақидаги хабарга прокуратура муносабат билдирди

Фото: Xabar.uz

Сурхондарё вилояти прокуратураси шифокор аёвсиз дўппослангани ҳақидаги хабаримизга расмий муносабат билдирди.

Аниқланишича, 2022 йил 27 октябр куни соат 15:00 ларда Ангор туманининг «Наврўз» маҳалласи ҳудудида жойлашган Тиббиёт бирлашмаси биносининг биринчи қаватида Термиз шаҳрининг «Паттакесар» маҳалласида яшовчи Д.С. ва Самарқанд вилоятининг Ургут туманида яшовчи Г.И.лар ҳеч бир сабабсиз жанжал кўтариб, травматолог-шифокор Э.Жумагелдиевга, танасининг турли жойларига уриб, енгил тан жароҳати етказишган. Улар шифокор билан олдиндан таниш бўлишмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан 1 ноябр куни Ангор туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Д.С. ва Г.И.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 2-қисми “б” банди (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тергов ҳаракатлари туман прокуратураси томонидан назоратга олинган, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг