Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Шойгу «Украина катта йўқотишларга учрагани»ни иддао қилди

Шойгу «Украина катта йўқотишларга учрагани»ни иддао қилди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг айтишича, 2023 йилги қарши ҳужуми давомида Украинанинг 159 мингдан ортиқ аскари ўлган ёки яраланган. У бу ҳақда президент Путин қатнашган ҳарбий коллегада маълумот берди. 

Шойгуга кўра, уруш бошидан бери Украинанинг 383 минг аскари ўлди ёки яраланди. 

Мудофаа вазири Россия томонининг йўқотишлари ҳақида лом-лим демади. 

Унинг айтилишича, 2023 йилда 490 мингдан ошиқ кўнгилли Россия мудофаа вазирлиги билан шартнома тузди.

Россия президенти Владимир Путин яқинда ўтказган матбуот анжуманида Украинада 610 мингдан ошиқ россиялик аскар жанг қилаётганини айтганди.

Эслатиб ўтамиз, Украина уруши бошлангандан бери йўқотишлар борасида зиддиятли маълумотлар янграйди. АҚШ разведкасига кўра, Россиянинг йўқотишлари 300 минг кишига яқинлашган. Украинаники эса 120 минг киши атрофида экани айтилади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг