Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Совғалар ва 3 млн сўм» — фирибгарлар янги ҳийла топишди

«Совғалар ва 3 млн сўм» — фирибгарлар янги ҳийла топишди

Ижтимоий тармоқларда Uzbekistan Airways Safe Takeoff компаниясининг 30 йиллигини нишонлаш мақсадида танлов ўтказилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Авиакомпания ахборот хизмати ҳолат юзасидан раддия берди.

Қайд этилишича, танлов доирасида 3 миллион сўм пул маблағи ва совғалар ўйналиши эълон қилинган. Uzbekistan Airways йўловчилардан пластик карта маълумотларини нотаниш сайтларга ва ҳаволаларга киритмасликни ва бундай фирибгарлардан эҳтиёт бўлишни сўраган.

«Компания танловларни фақат ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ўтказади», — дейилади хабарда.

Аввалроқ ижтимоий тармоқлар ва телеграм-каналларда Ўзбекистон президентининг сохта веб-сайт ҳаволаси орқали фирибгарлик қилаётганлар ҳақида огоҳлантириш берилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг